Илм-фан
AIFU 2-математика олимпиадаси (2-босқичга тавсия этилганлар)
AIFU 2-математика олимпиадаси Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан Республика бўйича 10–11-синф мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж/лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган математика олимпиадасининг 1-босқичи якунланди. 🏆 Мукофот…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан Республика бўйича 10–11-синф мактаб ўқувчилари ҳамда коллеж/лицей ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган математика олимпиадасининг 1-босқичи якунланди.
🏆 Мукофот жамғармаси:
Олимпиада ғолиблари учун 15 млн сўмлик пул мукофоти ажратилган. Шунингдек, 1-, 2- ва 3-ўрин соҳибларига имтиёзли грантлар тақдим этилади.
📊 1-босқичда жами 412 нафар иштирокчи қатнашди. Шулардан 159 нафар иштирокчи 56 баллдан юқори натижа кўрсатиб, 2-босқичда иштирок этиш учун тавсия этилди.
📝 2-босқич ҳақида маълумот:
➖5 та ёзма иш (ҳар бир савол 10 баллдан) топшириқларидан иборат бўлиб, унда максимал 50 балл тўплаш мумкин. Эслатма: 2-босқич натижаларини ҳисоблашда 1-босқичда олинган натижалар қўшилмайди!
➖2026 йил 8 февраль куни соат 09:30 да Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида офлайн тарзда ўтказилади.
Харита: http://loc.aifu.uz/
Тегишли

AIFU устози Анвар Бўроновнинг ижтимоий-таҳлилий мақолалари Oyina.uz порталида
Нега тўйларимиз тобора дабдабали бўлиб бормоқда? Бугун олим бўлиш нимани англатади? Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Алтаистика ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Анвар…
1 дақиқа ўқиш

Ўзбек ва ноғай халқларининг 49 та уруғи бир хил эканини билармидингиз?
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) қошидаги Олтойшунослик ва туркология маркази раҳбари, филология фанлари бойича фалсафа доктори (PhD) Анвар Бўронов ҳамда ТошДЎТАУ дотсенти, тарих фанлари бойича фалсафа доктори…
1 дақиқа ўқиш

“Устоз”: академик Азимбой Саъдуллаев ҳақида ҳужжатли филм
"Бирорта ўқувчим теорема исбот қилса, ўша куни мен учун байрам" Бу сўзлар академик Азимбой Саъдуллаевга тегишли Айни дақиқаларда Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида унинг номидаги Халқаро математика олимпиадаси — SIMO…
1 дақиқа ўқиш
