Халқаро ҳамкорлик
AIFU талабалари учун Японияда ёзги дастур
Университетимизга Япониянинг Нагоя шаҳридаги Кинжо Гакуин университети профессори Умидахон Ашурова ташриф буюрди. Йигирма йилдан ортиқ Японияда дарс бериб келаётган ватандошимиз билан учрашувда Халқаро ҳамкорликни…

Университетимизга Япониянинг Нагоя шаҳридаги Кинжо Гакуин университети профессори Умидахон Ашурова ташриф буюрди.
Йигирма йилдан ортиқ Японияда дарс бериб келаётган ватандошимиз билан учрашувда Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлими бошлиғи Азиза Ғаниева, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири Айнагул Бекимбетова ва кафедра ўқитувчилари иштирок этди.
Профессор Ашурова AIFU талабаларини “Жапан Study and Травел” ёзги дастурига таклиф қилди. Танланган 6 нафар талаба аввал Тошкентдаги JLPT Study Centre марказида бепул япон тили курсида ўқийди, сўнгра 2027-йил ёзида Нагояга бориб, 60 соатдан ортиқ машғулотда қатнашади: япон тили дарслари, Япония тарихи ва маданияти ҳақида маърузалар, каллиграфия, икебана ва чой маросими бўйича маҳорат дарслари ҳамда саёҳатларда иштирок этади.
Дастур нархи 1 200 доллар, унга яшаш жойи, кунига икки маҳал овқат, экскурсия ва сертификат киради. Виза ва авиачиптани талаба ўзи расмийлаштиради ва тўлайди.
Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлимига мурожаат қилинг.
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш





