Халқаро ҳамкорлик
AIFU ва Нанкин махсус таълим педагогика университети ўртасида меморандум имзоланди
14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети (Нанжинг Нормал University of Special Education) вакиллари учрашди.

14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ва Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети (Нанжинг Нормал University of Special Education) вакиллари учрашди.
Учрашувда икки университет ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжатга университетимиз ректори Ғолибжон Ботиров ва Нанкин университети кенгаши раиси Ҳуанг Junwei имзо чекди.
Меморандумга кўра томонлар:
• қўшма таълим дастурларини йўлга қўяди;
• талабалар алмашинувини ташкил этади;
• профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун қисқа муддатли малака ошириш дастурларини ўтказади;
• илмий тадқиқот натижалари, академик маълумот ва нашрлар билан алмашади.
Ушбу ҳамкорлик AIFUнинг Хитой олий таълим тизими билан алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро академик тажрибани университетимиз таълим жараёнига олиб кириш ва талабалар учун янги халқаро имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш







