Халқаро ҳамкорлик
AIFU ва Selçuk University ўртасида халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда
Туркиянинг йирик олий таълим муассасаларидан бири — Selçuk University билан Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ўртасида дастлабки ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди. Учрашувда қуйидаги йўналишлар муҳокама қилинди: — Талабалар ва…

Туркиянинг йирик олий таълим муассасаларидан бири — Selçuk University билан Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ўртасида дастлабки ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашувда қуйидаги йўналишлар муҳокама қилинди:
— Талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;
— Қўшма илмий грантлар ва тадқиқот лойиҳалари;
— Магистратура учун қўшма илмий раҳбарлик;
— Халқаро конференция ва академик тадбирларни биргаликда ўтказиш.
Якунда Selçuk University раҳбарияти AIFU делегациясини 2026-йил апрель ойида Коня шаҳрига расмий ташриф билан таклиф қилди. Ташриф давомида ҳамкорликнинг амалий босқичларини белгиловчи келишувларни имзолаш режалаштирилмоқда.
🏛 Selçuk University 1975-йилда ташкил этилган бўлиб, 61 784 нафардан ортиқ талаба таҳсил олаётган Туркиянинг йирик олийгоҳларидан биридир.
⚡️ Мазкур ҳамкорлик AIFU талабалари ва олимлари учун халқаро илмий майдонда янги имкониятлар яратади.
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш




