Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

🤝 AIFU ва Турин академик лицейи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети академик лицейи ўртасида расмий ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларда қўшма фаолият олиб борилади: ▫️…

🤝 AIFU ва Турин академик лицейи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети академик лицейи ўртасида расмий ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида қуйидаги йўналишларда қўшма фаолият олиб борилади:

▫️ Ўқув-услубий ва илмий лойиҳалар;

▫️ Фан олимпиадалари ва турли танловлар;

▫️ Қўшма семинар ҳамда тренинглар;

▫️ Педагог кадрлар малакасини ошириш;

▫️ Иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш ва улар билан тизимли ишлаш.

Шунингдек, академик лицей ўқувчилари учун университетда ташкил этиладиган очиқ маърузалар, илмий машғулотлар ва турли маърифий тадбирларда бевосита иштирок этиш имкониятлари яратилади.

✨ Мазкур истиқболли ҳамкорлик таълим сифатини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашиш ва ёшларнинг академик салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Фотогалерея

  • 🤝 AIFU ва Турин академик лицейи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
  • 🤝 AIFU ва Турин академик лицейи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
  • 🤝 AIFU ва Турин академик лицейи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
  • 🤝 AIFU ва Турин академик лицейи ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди

26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.

1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида

Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.

1 дақиқа ўқиш