Халқаро ҳамкорлик
AIFU ва Хиъан International University ўртасида янги таълим дастурлари муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Хиъан International University (XAIU) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокараларда икки университет ўртасида 2+2 ва 1+2+1 форматидаги қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар алмашинувини ривожлантириш ҳамда хитойлик талабаларни AIFU магистратура дастурларига жалб қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Хиъан International University — 1992-йилда ташкил этилган, Хитойнинг Сиан шаҳрида фаолият юритувчи халқаро йўналишга эга университет. XAIU бугунги кунда дунёнинг 100 дан ортиқ университетлари билан ҳамкорлик қилади ва 23 мамлакатдан 2500 дан ортиқ халқаро талабага таълим берган.
Томонлар келгусида ушбу йўналишларни таълим дастурлари ва талабалар учун амалий халқаро имкониятларга айлантириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Ижтимоий тармоқлар:
Телеграм | Инстаграм | YouTube | Facebook | LinkedIn | Веб-сайт
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш




