Халқаро ҳамкорлик
АНИҚ ВА ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ҲАМДА “SHIFU SCHOOL” ХИТОЙ ТИЛИ МАРКАЗИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда “Шифу School” хитой тили маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳамкорлик хитой тили таълимини ривожлантириш, академик салоҳиятни ошириш ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда “Шифу School” хитой тили маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳамкорлик хитой тили таълимини ривожлантириш, академик салоҳиятни ошириш ҳамда таълим соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида:
— халқаро алмашинув дастурларида иштирок этиш;
— “Чинесе Бридге” ва бошқа халқаро танловларга тайёргарлик кўриш;
— қўшма ёзги лагерлар ва маданий-маърифий дастурларда қатнашиш;
— HSK сертификати соҳиблари учун грант имтиёзларидан фойдаланиш;
— университетнинг ўқув ва илмий ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.
Мазкур меморандум икки таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
☎️ Ахборот маркази: +99878-555-21-21
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш


