Тадбирлар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети талабалари “Талаба-югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақасида фаол иштирок этмоқда
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети талабалари жисмоний фаолликни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва спорт орқали ижтимоий фаолликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган “Талаба-югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақасида…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети талабалари жисмоний фаолликни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва спорт орқали ижтимоий фаолликни кучайтириш мақсадида ташкил этилган “Талаба-югур” кўнгиллилар югуриш спорт мусобақасида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур спорт тадбири ёшлар орасида югуриш спорт турини оммалаштириш, иродавий сифатларни ривожлантириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш ва дўстона жамоавий муҳитни шакллантиришни мақсад қилган.Мусобақага тайёргарлик кўриш доирасида университетимиз жамоаси Тохиржон Ахмаджонов бошчилигида Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон боғи»га ташриф буюриб, югуриш бўйича махсус машғулотларни бошлаб юборди. Машғулотлар давомида иштирокчилар жисмоний чиниқиш, нафас олиш техникаси, тезлик ва чидамлиликни ошириш каби кўникмалар устида ишламоқда.
Мусобақанинг расмий бошланишидан аввал олиб борилаётган ушбу тайёргарлик жараёни талабаларда спортга бўлган қизиқишни янада ошириб, уларни жамоа бўлиб ҳаракат қилиш, ўз олдига мақсад қўйиш ва уни уддалашга интилиш каби ижобий сифатларни шакллантирмоқда.
Аниқ ва Ижтимоий фанлар университети жамоаси мусобақага юқори кайфиятда, жисмонан ва руҳан тайёр ҳолда иштирок этишга интилмоқда. Бундай спорт тадбирлари ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, соғлиғини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий жиҳатдан фаоллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тегишли

AIFUда Халқаро психологлар куни нишонланди
20-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Ижтимоий фанлар кафедраси ташаббуси билан Халқаро психологлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш

SIMO 2026: 72 нафар талаба медал билан тақдирланди
15-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Академик Азимбой Саъдуллаев номидаги Халқаро математика олимпиадаси (SIMO 2026) якунланди. Икки кунлик финал босқичидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва 72 нафар…
1 дақиқа ўқиш

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси ғолиблари аниқланди
8-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида анъанавий "Қори Ниёзий издошлари" олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш
