Тадбирлар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида «AIFU QUIZ» интеллектуал-кўнгилочар ўйини бўлиб ўтади!
Барча билимдон ва зукко талабаларни йилнинг энг ҳаяжонли интеллектуал беллашувига таклиф этамиз. Бу галги ўйинимиз доимгидагидан ҳам қизиқарлироқ ва янги шартларга бой бўлади! «AIFU QUIZ» қуйидаги анъанавий ва мутлақо янги раундлардан иборат: 🔠…

Барча билимдон ва зукко талабаларни йилнинг энг ҳаяжонли интеллектуал беллашувига таклиф этамиз. Бу галги ўйинимиз доимгидагидан ҳам қизиқарлироқ ва янги шартларга бой бўлади!
«AIFU QUIZ» қуйидаги анъанавий ва мутлақо янги раундлардан иборат:
- 🔠 Чорраҳа (Мантиқий тест саволлари)
- 🎶 Ҳамоҳанг (Мусиқий саволлар)
- 🖼 Расм-русум (Расмли қизиқарли саволлар)
- 📺 Киномания (Кинога оид саволлар)
- 🪙 HAYOT-MAMOT (Ҳал қилувчи раунд)
🔥 Шунингдек, ўйин тарихида илк бор янги раундлар синаб кўрилади:
- ⛓️💥 Занжир
- ✅ Ҳа ёки ❌ Йўқ
- 🔗 Ребус
📌 Асосий шартлар ва маълумотлар:
- 👥 Жамоа аъзолари сони 5 кишидан иборат бўлиши талаб этилади.
- 📖 Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар аъзолари ажойиб китоблар тўплами билан тақдирланади.
- 🗓 Сана: 6-май (Чоршанба)
- ⌛️ Вақт: 14:00
- 📍 Жой: Университет биноси, 310-хона
💡 AIFU Қуизъда қандай саволлар тушиши ва қоидалар билан қизиқяпсизми? Унда рўйхатдан ўтишга шошилинг!
➡️ Рўйхатдан ўтиш учун: БУ ЕРГА БОСИНГ
Тегишли

AIFUда Халқаро психологлар куни нишонланди
20-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Ижтимоий фанлар кафедраси ташаббуси билан Халқаро психологлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш

SIMO 2026: 72 нафар талаба медал билан тақдирланди
15-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Академик Азимбой Саъдуллаев номидаги Халқаро математика олимпиадаси (SIMO 2026) якунланди. Икки кунлик финал босқичидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди ва 72 нафар…
1 дақиқа ўқиш

“Қори Ниёзий издошлари” олимпиадаси ғолиблари аниқланди
8-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида анъанавий "Қори Ниёзий издошлари" олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
1 дақиқа ўқиш
