Халқаро ҳамкорлик
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Анкара Сосял Билимлер Üniversitesi вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида 29-ноябрь куни Анкара Сосял Билимлер Üniversitesi вакиллари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув таълим, илм-фан ва талабалик алмашинуви соҳаларида янги…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида 29-ноябрь куни Анкара Сосял Билимлер Üniversitesi вакиллари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича муҳим учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашув таълим, илм-фан ва талабалик алмашинуви соҳаларида янги имкониятларни очиш бўйича келишувларга бой бўлди.
Учрашувда қуйидаги ҳурматли меҳмонлар иштирок этдилар:
– Проф. Др. Муса Kazım ARICAN – Анкара Сосял Билимлер Üniversitesi ректори;
– Сердар ÇALIMLI – Ректор махсус котиби;
– Мурат KAHRAMAN – TÜRKSOY Ёзувчилар уюшмаси Бош координатори;
Ушбу ташриф давомида қуйидаги йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ келишувлар амалга оширилди:
– Профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш;
– Қўшма таълим дастурлари бўйича 1+1 таълим шакли бўйича магистрлар ва 2+2 таълим шакли бўйича бакалаврлар талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш;
– Илмий тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
– Магистр ва PhD талабаларнинг илмий ишларига биргаликда раҳбарлик қилиш;
– Илмий конференциялар ташкил этиш;
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш
