Халқаро ҳамкорлик
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида давра суҳбати бўлиб ўтди!
Бугун университетимизда “Соғлом турмуш тарзи – мустаҳкам оиланинг асоси” мавзусида муҳим давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бугун университетимизда “Соғлом турмуш тарзи – мустаҳкам оиланинг асоси” мавзусида муҳим давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Тошкент тиббиёт академияси профессори Абдуқодирова Лола Қабуловна меҳмон сифатида иштирок этди.
📌 Суҳбат давомида соғлом ҳаёт тарзининг инсон саломатлиги ва оилавий мустаҳкамликка таъсири, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва руҳий барқарорлик масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Профессор Лола Қабуловна ўзининг қимматли маслаҳатлари ва илмий ёндашувлари билан тадбир иштирокчиларга фойдали маълумотлар улашди.
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш
