Халқаро ҳамкорлик
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўлидаги давлат ислоҳотлари” мавзусида учрашув ташкил этилади.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўлидаги давлат ислоҳотлари” мавзусида учрашув ташкил этилади. Учрашувни Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Лалихон…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида “Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш йўлидаги давлат ислоҳотлари” мавзусида учрашув ташкил этилади.
Учрашувни Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Лалихон Муҳамеджанова кириш сўзи билан очиб, бу борадаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон Миллий университети Сиёсатшунослик кафедраси доценти, фан доктори Нишанбаева Энахон Зарипбаевна хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги, гендер тенгликни таъминлаш йўлидаги ҳуқуқий асослар ва амалий тажрибалар ҳақида сўз юритди.
Бундай тадбирлар ёш авлод, айниқса, хотин-қизларимизнинг сиёсий онги ва фаоллигини ошириш, уларни мамлакат тараққиётига фаол жалб этиш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Суҳбат давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
👉 Бизни кузатишда давом этинг.
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш
