Халқаро ҳамкорлик
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Тошкент шаҳар Маърифий тарғибот маркази давлат муассасаси билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” мавзусида учрашув ташкил этилди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Тошкент шаҳар Маърифий тарғибот маркази давлат муассасаси билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” мавзусида учрашув ташкил этилди Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Тошкент шаҳар Маърифий тарғибот маркази давлат муассасаси билан ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат билан кураш!” мавзусида учрашув ташкил этилди
Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Э.Абдусаттаров очиб берди. Тошкент шаҳар Маърифий тарғибот маркази давлат муассасаси директори, “Шуҳрат” медали соҳиби М.Хидиров меҳмон сифатида ўз маъруза билан иштирок этди.
Тадбир давомида ёшларни жамиятга зид бўлган ёт ғоялардан асраш, турли радикал оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ёшларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқалаётган зарарли ахборотлардан огоҳ бўлиш кераклиги таъкидланди.
Учрашув якунида талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди ҳамда очиқ мулоқот руҳида фикр алмашилди.
☎️ Ахборот маркази: +998(78)5552121
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш
