Эълонлар
Азиза Ғаниева халқаро алоқалар бўйича проректор этиб тайинланди
PhD, дотсент Азиза Ғаниева 2024-йилдан бугунги кунга қадар Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлимига раҳбарлик қилиб, нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорлик, қўшма таълим дастурлари ва академик алмашинувни…

PhD, дотсент Азиза Ғаниева 2024-йилдан бугунги кунга қадар Халқаро ҳамкорликни ташкил этиш бўлимига раҳбарлик қилиб, нуфузли хорижий университетлар билан ҳамкорлик, қўшма таълим дастурлари ва академик алмашинувни ривожлантиришга ҳисса қўшган.
А.Ғаниева янги лавозимда университетнинг халқаро ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш ва халқаро академик майдондаги ўрнини мустаҳкамлашга раҳбарлик қилади.
Азиза Ғаниевани янги лавозими билан табриклаймиз ва муваффақиятлар тилаймиз!
Тегишли

Сиртқи таълим шакли талабалари диққатига
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган 4-курс талабалари учун дарслар 30-ноябрдан 26-декабргача давом этади. Биринчи дарс 30-ноябр, душанба куни соат 12:00 да бошланади.
1 дақиқа ўқиш

27-ноябр: FVV Академияси психологи билан илмий-амалий семинар
Фавқулодда вазиятда одамларга психологик ёрдам қандай ташкил этилади? 27-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида бўлиб ўтадиган илмий-амалий семинарда шу саволга жавоб берилади.
1 дақиқа ўқиш

27-ноябр: психология бўйича халқаро онлайн маҳорат дарси
27-ноябр куни соат 14:00 да “Гуруҳ феномени ва гуруҳий фаолият самарадорлиги” мавзусида халқаро бинар маъруза бўлиб ўтади. Маърузани Туркия ва Ўзбекистон олимлари биргаликда ўқийди.
1 дақиқа ўқиш
