Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

Бу ёзда Хитой иқтисодиётини дарсликдан эмас — унинг марказидан ўрганинг!

Хайнан университети AIFU талабалари учун халқаро ёзги таълим дастурига таклиф этмоқда. 3 ҳафта давомида Хитойнинг эркин савдо порти — замонавий иқтисодий ислоҳотлар айнан амалда синаб кўрилаётган ҳудудда бўлиб, Хитой иқтисодий моделини ўз кўзингиз…

Бу ёзда Хитой иқтисодиётини дарсликдан эмас — унинг марказидан ўрганинг!
AIFU

Хайнан университети AIFU талабалари учун халқаро ёзги таълим дастурига таклиф этмоқда. 3 ҳафта давомида Хитойнинг эркин савдо порти — замонавий иқтисодий ислоҳотлар айнан амалда синаб кўрилаётган ҳудудда бўлиб, Хитой иқтисодий моделини ўз кўзингиз билан кўрасиз.
Дастур таркиби:

— Хитой иқтисодий модели ва ислоҳотлар тарихи бўйича дарслар

— Етакчи корхона, ташкилот ва илмий марказларга ташрифлар

— Хайнан эркин савдо порти фаолияти билан яқиндан танишув

— Маданий дастурлар, Хитой чой маданияти ва бошқалар
📅 Муддат: 2026-йил 15-июль – 5-август (турар жой билан таъминланади)

💵 Нарх: иштирок этиш тўлови атиги 200 АҚШ доллари (авиачипта иштирокчи ҳисобидан)

👥 Ким қатнаша олади: Иқтисодиёт, менежмент, маркетинг ёки савдо йўналишидаги бакалавр ва магистр талабалари. Хитой тили йўналиши талабалари ҳам иштирок этиши мумкин.
⚡️ Муҳим: бутун дастур бўйича атиги 20 талаба танлаб олинади ва AIFU, OXUS ҳамда Ренессанс университети талабалари устувор ҳисобланади. Талабгорлар ҳар йили кўп — жойлар эса чекланган. Демак, ким эрта мурожаат қилса, имконият ўшаники.
📝 Рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот учун Халқаро ҳамкорлик бўлимига мурожаат қилинг — @Чина_программ
👉 Бизни кузатишда давом этинг:

Телеграм | Инстаграм | YouTube | Facebook | LinkedIn

Фотогалерея

  • Бу ёзда Хитой иқтисодиётини дарсликдан эмас — унинг марказидан ўрганинг!
Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди

26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.

1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида

Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.

1 дақиқа ўқиш