Халқаро ҳамкорлик
Ҳамкорлигимиз инклюзив таълим соҳасига кенгаймоқда
14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида университетимиз махсус таълимга…

14-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг Нанкин махсус таълим педагогика университети билан стратегик ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Ҳамкорлик доирасида университетимиз махсус таълимга ихтисослашган бу олийгоҳ вакилларининг Тошкент шаҳридаги 1-сонли ихтисослаштирилган махсус техникумга ташрифини ташкил этди.
Ташрифда университетимиз ректори Ғолибжон Ботиров, халқаро алоқалар бўйича проректор Азиза Ғаниева ва Хитой бўйича масъул ходим Дилдора Рўзиева ҳам қатнашди.
Меҳмонлар Ўзбекистонда махсус таълим қандай ташкил этилгани, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ва инклюзив таълимни ривожлантириш ишлари билан танишди. Техникум раҳбарияти билан тажриба алмашиш, мутахассислар малакасини ошириш, қўшма лойиҳалар ва педагоглар алмашинуви масалалари муҳокама қилинди.
Университетимиз халқаро ҳамкорларини фақат ўз талабалари билан эмас, Ўзбекистондаги бошқа таълим муассасалари билан ҳам боғлашга интилади. Махсус таълим бўйича Хитой тажрибаси юртимиз педагоглари учун ҳам фойдали бўлади.
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш




