Халқаро ҳамкорлик
Олтин медалдан кейин — Гранд Финалда “Excellence Award” мукофоти
Хитойда олтин медални қўлга киритган AIFU жамоаси World Vocational College Скиллс Competition 2026 мусобақасининг Чампион Гранд Финал босқичида "Excellence Award" мукофотига сазовор бўлди.

Хитойда олтин медални қўлга киритган AIFU жамоаси World Vocational College Скиллс Competition 2026 мусобақасининг Чампион Гранд Финал босқичида "Excellence Award" мукофотига сазовор бўлди.
Мусобақада 60 давлатдан 390 та олий таълим муассасаси қатнашиб, 43 йўналиш бўйича 618 та лойиҳа тақдим этилди. Иштирокчилар сони 2 186 нафардан ошди.
AIFU жамоаси "Next-Generation Information Technology" йўналишида "Смарт Cabinet Maintenance" лойиҳасини тақдим этди.
Тизим сенсорлар ёрдамида сервер шкафларининг техник ҳолатини узлуксиз кузатади ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни эрта аниқлашга ёрдам беради.
Устоз: Абдулла Зохидов
Жамоа: Маҳлиё Шавкатова, Сарварбек Тоштемиров ва Шахризода Азимова.
Жамоамизни яна бир халқаро натижа билан табриклаймиз!
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш




