Эълонлар
Ўзбекистон бўйлаб 1 ойлик интенсив Инкубация дастури давом этмоқда
IT Парк Узбекистан ёшларга, талабаларга ва стартап ғоя эгаларига мўлжалланган 1 ойлик Инкубация дастурини давом эттирмоқда. Дастурнинг навбатдаги қисми қуйидаги ҳудудларда амалга оширилади: 🟢Андижон вилояти 🟢Наманган вилояти 🟢Фарғона вилояти…

IT Парк Узбекистан ёшларга, талабаларга ва стартап ғоя эгаларига мўлжалланган 1 ойлик Инкубация дастурини давом эттирмоқда. Дастурнинг навбатдаги қисми қуйидаги ҳудудларда амалга оширилади:
🟢Андижон вилояти
🟢Наманган вилояти
🟢Фарғона вилояти
🟢Жиззах вилояти
🟢Сирдарё вилояти
🟢Тошкент вилояти
🟢Тошкент шаҳри
Кимлар қатнашиши мумкин?
— Олий таълим муассасалари талабалари
— IT ўқув маркази тингловчилари
— IT компаниялари мутахассислари
— Стартап ғоясига эга барча ёшлар
Йўналишлар чекланмаган — исталган соҳада стартап ғоя билан қатнашиш мумкин. Дастур офлайн ва онлайн форматларда ташкил этилади.
Иштирокчиларни нималар кутмоқда?
✔️ Леан Стартуп методологияси асосида интенсив дарслар
✔️ Менторлар ва экспертлар билан амалий машғулотлар
✔️ Маҳорат дарслари
✔️ Жамоа бўлиб иш юритиш
✔️ MVP яратиш бўйича амалий жараёнлар
✔️ Стартапни венчур жамғармалар ва инвесторлар олдида тақдим этиш
🔜 Аризалар қабули: 15–25-май
Фотогалерея
Тегишли

Сиртқи таълим шакли талабалари диққатига
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида сиртқи таълим шаклида таҳсил олаётган 4-курс талабалари учун дарслар 30-ноябрдан 26-декабргача давом этади. Биринчи дарс 30-ноябр, душанба куни соат 12:00 да бошланади.
1 дақиқа ўқиш

27-ноябр: FVV Академияси психологи билан илмий-амалий семинар
Фавқулодда вазиятда одамларга психологик ёрдам қандай ташкил этилади? 27-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида бўлиб ўтадиган илмий-амалий семинарда шу саволга жавоб берилади.
1 дақиқа ўқиш

27-ноябр: психология бўйича халқаро онлайн маҳорат дарси
27-ноябр куни соат 14:00 да “Гуруҳ феномени ва гуруҳий фаолият самарадорлиги” мавзусида халқаро бинар маъруза бўлиб ўтади. Маърузани Туркия ва Ўзбекистон олимлари биргаликда ўқийди.
1 дақиқа ўқиш


