Халқаро ҳамкорлик
Пекинга 10 кунлик ўқув-амалий сафар
Дастур Хитойдаги ҳамкоримиз — Беижинг Институте оф Economic Манагемент билан биргаликда ишлаб чиқилган. Сиз нафақат университет дарсларида қатнашасиз, балки халқаро таълим муҳитини ичидан ҳис қилиб, ўзингизни шу тизимда синаб кўрасиз. Дастур…

Дастур Хитойдаги ҳамкоримиз — Беижинг Институте оф Economic Манагемент билан биргаликда ишлаб чиқилган. Сиз нафақат университет дарсларида қатнашасиз, балки халқаро таълим муҳитини ичидан ҳис қилиб, ўзингизни шу тизимда синаб кўрасиз.
Дастур давомида профессионал маърузалар, маркетинг ва электрон тижорат йўналишидаги семинарлар, шунингдек хитой тили ва маданиятига оид амалий машғулотлар ташкил этилади.
🎁 Академик қисм билан бир қаторда, Пекиннинг энг муҳим тарихий масканларига ташрифлар ҳам киритилган. Шу билан бирга, JD Logistics каби Осиёнинг энг йирик логистика марказларидан бирига ташриф орқали замонавий бизнес жараёнлари билан танишасиз.
Сафар 10 кун давом этади. Яшаш, овқатланиш, транспорт, экскурсиялар ва суғурта дастур доирасида қамраб олинган (авиачипта мустасно).
Бу сафар сизга қисқа вақт ичида халқаро тажриба, янги муҳит ва глобал фикрлашни беради — оддий саёҳат буни бера олмайди.
Иштирок этиш нархи:
Ўқитувчилар учун — 700$
Талабалар учун — 600$
Батафсил дастур ва кунлик жадвал — ҳавола орқали. Жойлар чекланган. Ҳозирда атиги 10 та жой қолди.
Ўз жойингизни банд қилиш ёки қўшимча маълумот олиш учун ҳозироқ @Шавкатова_Маҳлиё га боғланинг
☎️ Ахборот маркази: +998(78)5552121
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш


