Халқаро ҳамкорлик
Қозоғистонлик ҳамкасблар Алтаистика ва туркология марказида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг Алтаистика ва туркология марказига Қозоғистондан 20 нафар меҳмон ташриф буюрди. Меҳмонларни университет раҳбарияти кутиб олди.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг Алтаистика ва туркология марказига Қозоғистондан 20 нафар меҳмон ташриф буюрди. Меҳмонларни университет раҳбарияти кутиб олди.
Учрашувда ўзбек ва қозоқ халқларини боғлаб турган умумий тарих, тил ва маданият, Навоий ва Абай мероси ҳақида гап борди.
Делегация аъзоларига университет ҳамда марказнинг лингвистика, тарих ва археология, фолклор ва этнография йўналишларидаги ишлари ҳақида сўзлаб берилди. Сўнгра улар университет олимлари билан илмий-педагогик тажриба алмашди.
Томонлар қўшма тадқиқотлар ва илмий экспедициялар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, халқаро конференсиялар ва қўшма нашрлар бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Азиз меҳмонларимизга ташрифлари учун раҳмат айтамиз!
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш








