Университет ҳаёти
Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
Талабалар маҳаллаларда "Маҳалла еттилиги" қандай ишлаётгани, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган давлат дастурлари жойларда қандай ижро этилаётгани билан танишди. Аҳоли билан суҳбатлашиб, бандлик ва даромадни ошириш имкониятларини ўрганди.
Машғулот якунида туман ривожи учун тўртта таклиф илгари сурилди:
• Гарвард университетининг Growth Лаб тажрибаси асосида "Иқтисодий ўсиш лабораторияси"ни ташкил этиб, туманнинг янги ўсиш манбаларини аниқлаш;
• аҳоли даромадини оширишда лойиҳавий ёндашувни кенгайтириш ва туман Ислоҳотлар штаби учун таклифлар тайёрлаш;
• корхоналарда япон "Каизен" усулини жорий этиб, ишлаб чиқариш ва энергия самарадорлигини ошириш;
• туманнинг инфратузилмага бўлган эҳтиёжларини тадқиқот асосида аниқлаб, устувор инвестиция лойиҳаларини шакллантириш.
Университетимизнинг мақсади жамият ва иқтисодиёт ривожига ҳисса қўша оладиган мутахассислар тайёрлаш. Бундай машғулотларда талабалар ўқиганларини реал ҳаётда қўллашни ўрганади.
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Логистика талабалари ULS компанияси ва Чуқурсой божхона постида
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Логистика йўналишининг бир гуруҳ 3-курс талабалари ўқув машғулотлари доирасида устозлари билан ULS логистика компанияси ва Чуқурсой божхона постига борди.
1 дақиқа ўқиш



