Халқаро ҳамкорлик
Халқаро ҳамкорлик: амалиёт ва малака ошириш имкониятлари
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети делегацияси Сабаҳаттин Заим Üniversitesi Технокентига ташриф буюрди. Учрашув давомида: — AIFU талабалари учун технопарк резидент компанияларида амалиёт ўташ; — Профессор-ўқитувчилар учун саноат…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети делегацияси Сабаҳаттин Заим Üniversitesi Технокентига ташриф буюрди.
Учрашув давомида:
— AIFU талабалари учун технопарк резидент компанияларида амалиёт ўташ;
— Профессор-ўқитувчилар учун саноат корхоналарида стажировка дастурларини йўлга қўйиш;
— Қўшма инновацион лойиҳалар ва стартап ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур ҳамкорлик талабаларнинг назарий билимларини амалий лойиҳалар ва технологик муҳит билан уйғунлаштириш, профессор-ўқитувчиларнинг амалий тажрибасини ошириш ҳамда университет–саноат интеграциясини кучайтиришга хизмат қилади.
📌 Мақсадимиз — таълим, илм ва амалиётни бирлаштирган замонавий экотизим яратиш.
⚡️ AIFU — рақобатбардош, инновацион ва халқаро ҳамкорликка очиқ университет сифатида янги босқичга қадам қўймоқда.
☎️ Ахборот маркази: +998(78)5552121
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш
