Асосий контентга ўтиш

Халқаро ҳамкорлик

🤝 Халқаро ҳамкорлик доирасида янги келишув

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда İzmir Kâtip Çelebi University ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Онлайн учрашув давомида икки томон ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олди. Измир шаҳрида жойлашган мазкур университет…

🤝 Халқаро ҳамкорлик доирасида янги келишув
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда İzmir Kâtip Çelebi University ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 Онлайн учрашув давомида икки томон ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб олди. Измир шаҳрида жойлашган мазкур университет 14 та факультет, 3 та институт ва 26 та илмий-тадқиқот марказига эга.

📌 Меморандум доирасида:
— Талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви
— Иқтисодиёт, муҳандислик, психология ва ижтимоий фанлар бўйича қўшма илмий изланишлар
— Халқаро конференция ва семинарлар

💬 Шунингдек, келгусида қўшма таълим дастурлари ва илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу ҳамкорлик икки ҳамкор олийгоҳ талабалари учун янги академик имкониятларни кенгайтиради.

☎️ +998785552121

🔗
Телеграм | Инстаграм | YouTube | Facebook | LinkedIn | Веб-сайт

Фотогалерея

  • 🤝 Халқаро ҳамкорлик доирасида янги келишув
  • 🤝 Халқаро ҳамкорлик доирасида янги келишув
  • 🤝 Халқаро ҳамкорлик доирасида янги келишув
  • 🤝 Халқаро ҳамкорлик доирасида янги келишув
Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди

26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.

1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Янгилик | Халқаро ҳамкорлик

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида

Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.

1 дақиқа ўқиш