Халқаро ҳамкорлик
Халқаро таълим дастури: 3 та бакалавр дипломи
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг ҳамкор олий таълим муассасалари билан биргаликда 1+3 халқаро таълим дастурини йўлга қўйди. 1 йил — Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида, 2 йил — Жиангсу Vocational Институте оф Commerce институтида, 1 йил…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Хитойнинг ҳамкор олий таълим муассасалари билан биргаликда 1+3 халқаро таълим дастурини йўлга қўйди.
1 йил — Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида,
2 йил — Жиангсу Vocational Институте оф Commerce институтида,
1 йил — Нанжинг Нормал University оф Special Education университетида таҳсил оладилар.
⚡️ Ўқишдан сўнг талабалар Хитойда 1 йил амалиёт ёки стажировка ўташ имкониятига эга бўладилар.
Қуйидаги бакалавриат йўналишлари учун амал қилади:
— Амалий Математика;
— Математика;
— Дастурий инжиниринг;
— Сунъий интеллект;
— Иқтисодиёт;
— Молия ва молиявий технологиялар;
— Банк иши;
— Менежмент;
— Бухгалтерия ҳисоби;
— Логистика;
— Туризм ва Меҳмондўстлик;
Талабаларимиз Хитойда ўқиш даврида бепул турар жой билан таъминланади. Чет элда ўқиш давомида контракт миқдори ўзгармайди ва AIFU контракти асосида давом этади. Ушбу имконият давлат гранти асосида ўқиётган талабалар учун ҳам амал қилади.
‼️ Дастур университетимизнинг биринчи курс талабалари учун мўлжалланган. Шошилинг, рўйхатдан ўтиш муддати 19-мартгача.
📑 Батафсил маълумот учун ҳозироқ телеграмдан боғланинг: @Чина_программ
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш
