Университет ҳаёти
AIFU талабалари ҳарбий тайёргарликдан ўтиш имкониятига эга бўлди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб университетимиз талабалари ҳарбий…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази ўртасидаги ҳамкорлик меморандумига мувофиқ, 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб университетимиз талабалари ҳарбий тайёргарликдан ўтиш имкониятига эга бўлдилар.
Талабалар университетдаги дарслари билан параллел равишда марказда таҳсил олиб, ҳарбий билим ва кўникмаларни эгаллайдилар. Ўқув дастурини муваффақиятли якунлаб, белгиланган талабларга жавоб берган тингловчиларга лейтенант ҳарбий унвони берилиши кўзда тутилган.
Ҳарбий тайёргарлик марказига қабул қилинган талабаларимиз:
Тешаев Бегзод Дилмурод оғли — Иқтисодиёт, 3-босқич.
Тўрабоев Жаҳонгир Ҳусан оғли — Иқтисодиёт, 3-босқич.
Қурбонов Асадбек Баходир оғли — Иқтисодиёт, 3-босқич.
Тиллаев Умар Шамсиддин оғли — Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили, 3-босқич.
Ғуломов Иззатилло Илёсжон оғли — Дастурий инжиниринг, 3-босқич.
Юсупов Умид Алишер оғли — Дастурий инжиниринг, 3-босқич.
Талабаларимизни табриклаймиз ва уларга ўқиш ҳамда ҳарбий тайёргарлик жараёнларида муваффақиятлар тилаймиз!
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш





