Университет ҳаёти
AIFU ва Bandırma Онеди Eylül Университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) ҳамда Туркия Республикасининг Bandırma Онеди Eylül Университети ўртасида илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумни имзолаш…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети (AIFU) ҳамда Туркия Республикасининг Bandırma Онеди Eylül Университети ўртасида илм-фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Memorandumni imzolash marosimi Bandırma Onyedi Eylül Universiteti rektoratida bo‘lib o‘tdi. Tadbirda Bandırma Onyedi Eylül Universiteti rektori, professor İsmail Боз ҳамда Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ректори, профессор Ғолибжон Ботиров иштирок этди.
Учрашувда, шунингдек, Bandırma Онеди Eylül Университетининг Туркча ва хорижий тилларни ўқитиш амалий ва илмий-тадқиқот маркази директори, Инсон ва жамият фанлари факультети доценти Ümit Akın, Atatürk тамойиллари ва инқилоб тарихи бўлими мудири Yusuf Kılıçaslan, шунингдек Халқаро алоқалар координатори доцент Селаҳаттин Koşunalp ҳам қатнашди.
Имзоланган меморандум доирасида икки университет ўртасида:
- қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш,
- биргаликдаги академик нашрлар тайёрлаш,
- талабалар, профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар алмашинувини йўлга қўйиш,
- конференция, семинар ва симпозиумлар каби илмий тадбирларни ташкил этиш
каби йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.
Мазкур ҳамкорлик меморандуми Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг халқаро академик алоқаларини кенгайтириш, илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда таълим ва илм-фан интеграциясини янада ривожлантиришга хизмат қилади.
Имзоланган меморандум ҳар икки олий таълим муассасаси учун самарали, барқарор ва узоқ муддатли ҳамкорликка мустаҳкам асос бўлишига ишонч билдирамиз.
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш



