Халқаро ҳамкорлик
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети вакиллари Туркиядаги халқаро конгрессда
21-22-октябрь кунлари Туркиянинг Баликесир шаҳрида ўтказилаётган Туркий дунё маданияти ва барқарорлик халқаро конгрессида AIFU профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этмоқда.

21-22-октябрь кунлари Туркиянинг Баликесир шаҳрида ўтказилаётган Туркий дунё маданияти ва барқарорлик халқаро конгрессида AIFU профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳам иштирок этмоқда.
Университетимиз Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, профессор в.б. Айнагул Бекимбетова конгресс доирасида Баликесир университети талабалари учун қорақалпоқ халқ педагогикасида ёшларни ақлий тарбиялаш анъаналарига бағишланган семинар-тренинг ўтказди.
Конгрессда AIFUнинг Психология йўналиши 3-курс талабаси Саида Тохирова ҳам "Маданий туризм, гастрономия ва маҳаллий қадриятлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик: назарий асослар ва туркий дунё тажрибаси" мавзусидаги маърузаси билан қатнашди.
AIFU вакилларининг конгрессдаги бошқа илмий чиқишлари ҳақида ҳам тез орада маълумот берамиз.
Фотогалерея
Тегишли

AIFUда Халқаро саноат коллежини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди
26-ноябр куни Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Хитой Таълим вазирлиги ҳузуридаги Халқаро гуманитар алмашинув маркази (CCIPE) директори Ю Чангхуе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Шимолий Кавказ федерал университети билан ҳамкорлик муҳокама қилинди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига Россия Федерациясидаги Шимолий Кавказ федерал университетининг халқаро алоқалар бўйича проректори Алберт Қумиқов ташриф буюрди.
1 дақиқа ўқиш

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг 6 та жамоаси халқаро лойиҳалар ярмаркаси финалида
Баликесир университети (Туркия) TÜBİTAK 1503 дастури доирасида ўтказаётган III Инновацион ғоялар лойиҳалар ярмаркасига 102 та лойиҳа топширилди.
1 дақиқа ўқиш



