Университет ҳаёти
Эксперт комиссияси AIFUда: “Дизайн: интерер дизайни” дастури билан танишди
16-ноябр куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг эксперт комиссияси "Дизайн: интерер дизайни" дастурини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун Аниқ ва ижтимоий…

16-ноябр куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг эксперт комиссияси "Дизайн: интерер дизайни" дастурини махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун Аниқ ва ижтимоий фанлар университетига ташриф буюрди.
Ректор Ғолибжон Ботиров ва ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Қулмат Шакаров экспертларга йўналишни университет стратегияси асосида таништириб берди.
Ҳамкоримиз "KENG MAKON" корхонаси директори Абдурахим Абдурахманов иш берувчи сифатида битирувчилардан кутилаётган кўникмалар ҳақида гапирди. Экспертлар аудитория ва лабараториялар, Ахборот-ресурс маркази ҳамда рақамли таълим муҳити билан ҳам танишди.
Эксперт комиссияси ва агентликка холис ёндашув ва самимий мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз.
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш
