Университет ҳаёти
Ислом Каримов хотира музейида ноанъанавий дарс
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Т. Ахмаджонов ташаббуси билан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан семинар машғулоти доирасида талабалар Ислом Каримов хотира музейига ташриф…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Т. Ахмаджонов ташаббуси билан “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанидан семинар машғулоти доирасида талабалар Ислом Каримов хотира музейига ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида талабалар музей экспозициялари билан яқиндан танишиб, мамлакатимизнинг яқин ўтмишида юз берган тарихий воқеалар, мустақилликка эришиш жараёни ҳамда Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбекистон давлати тараққиётидаги ўрни ва фаолиятига оид билимларини янада бойитдилар.
Бундай ташрифлар талабаларнинг назарий билимларини амалий таассуротлар билан бойитиш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тарихни ўрганиш — ўтмишдан сабоқ олиш ва келажакни англашдир!
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш








