Университет ҳаёти
Кўзи ожиз ёшлар учун BRAYL алифбосида инглиз тили китоблари тайёрланмоқда!
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан кўзи ожиз ёшлар учун инглиз тили ўқув китобларини BRAYL алифбосида тайёрлаш бўйича муҳим лойиҳа молиялаштирилмоқда. Бугун ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг IELTS бўйича топ ментори — Барно…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети томонидан кўзи ожиз ёшлар учун инглиз тили ўқув китобларини BRAYL алифбосида тайёрлаш бўйича муҳим лойиҳа молиялаштирилмоқда.
Бугун ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг IELTS бўйича топ ментори — Барно Муқимова билан учрашув бўлиб ўтди.
✅Учрашув давомида:
Қайси турдаги инглиз тили китобларини BRAYL форматида тайёрлаш;
Методик ва мазмуний жиҳатлари;
Кўзи ожиз ёшлар учун ўқув жараёнини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Лойиҳанинг техник ижроси бўйича эса Комилжон Файзуллаев томонидан BRAYL алифбосида китобларни яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.
❗️Эслатиб ўтамиз: Қабул жараёнлари давом этмоқда.
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш
