Университет ҳаёти
🎓 Лингвистика магистрантлари диссертацияларини ҳимоя қилдилар
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 70230101 – Лингвистика (ўзбек тили) мутахассислиги 2-курс магистрантлари магистрлик диссертациялари ҳимоясини муваффақиятли якунлади. Тадқиқот мавзулари орасида ўзбек ёшларининг ижтимоий тармоқлардаги мулоқот…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети 70230101 – Лингвистика (ўзбек тили) мутахассислиги 2-курс магистрантлари магистрлик диссертациялари ҳимоясини муваффақиятли якунлади.
Тадқиқот мавзулари орасида ўзбек ёшларининг ижтимоий тармоқлардаги мулоқот тили, шунингдек Исажон Султон романлари асосида лисоний шахс талқини каби долзарб йўналишлар бор эди.
⚡️ Муҳокама давомида комиссия аъзолари тақдимотлар юзасидан саволлар берди, ишларнинг методологик ёндашуви ва хулосаларнинг асосланганлигини баҳолади.
Магистрантларнинг билим савияси ва илмий салоҳияти эътироф этилди.
Аниқ ва ижтимоий фанлар университети жамоаси барча магистрантларни диссертация ҳимоясини муваффақиятли якунлаганликлари билан табриклайди ва келгуси илмий ҳамда касбий фаолиятларида ютуқлар тилайди! 🎉
👉 Бизни кузатишда давом этинг:
Телеграм | Инстаграм | YouTube | Facebook | LinkedIn
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш




