Университет ҳаёти
ЎrganAIlik: AIFU талабалари 100% грант асосида қабул қилинди
Рақамли Санъат Ижодий Бирлашмаси ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида очилган "ЎrganAIlik" — сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш курсига университетимиз талабалари қабул қилинди.

Рақамли Санъат Ижодий Бирлашмаси ва Аниқ ва ижтимоий фанлар университети ҳамкорлигида очилган "ЎrganAIlik" — сунъий интеллект ёрдамида контент яратиш курсига университетимиз талабалари қабул қилинди.
100 дан ортиқ ариза орасидан "Менинг университетим" мавзусидаги ижодий топшириқ асосида 10 нафар иқтидорли талаба саралаб олинди.
Грантчи талабаларни курсда нималар кутмоқда:
— Ҳар бир талабага видео генерация қилиш учун 300$ лик AI токенлар совға қилинади
— Соҳа мутахассисларидан маҳорат дарслари
— Курс якунида Маданият вазирлиги сертификати
— Энг яхши битирувчилар учун халқаро мусобақалар ва иш билан таъминланиш имконияти
Барча харажатлар Рақамли Санъат Ижодий Бирлашмаси томонидан қопланади.
Дарслар 3-ноябрдан бошланади: жуфт кунлари 18:30–20:50, AIFU’да.
Барчангизни табриклаймиз, ижодий ютуқлар тилаймиз!
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш
