Университет ҳаёти
“Қизлар ҳаёт остонасида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Лалихон Мухамеджанова томонидан Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили йўналишининг 1-босқич талаба қизлари билан “Қизлар ҳаёт…

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Лалихон Мухамеджанова томонидан Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили йўналишининг 1-босқич талаба қизлари билан “Қизлар ҳаёт остонасида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Суҳбат давомида талаба қизларнинг келажакдаги мақсадлари, таълимга масъулият билан ёндашиши, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ҳамда мустақил ҳаётга тайёргарлиги масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ижара хонадонларидаги яшаш шароитлари, шахсий хавфсизлик, ўзаро ҳурмат ва соғлом муносабатларни шакллантириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш




