Асосий контентга ўтиш

Университет ҳаёти

AIFU Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси билан танишинг — Дилшод Қосимов

Навбатдаги танишув — Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси Дилшод Дониёр ўғли Қосимов.

AIFU Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси билан танишинг — Дилшод Қосимов
AIFU

Навбатдаги танишув — Аниқ ва ижтимоий фанлар университети Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси Дилшод Дониёр ўғли Қосимов.

Дилшод Қосимов олий таълим тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқув-услубий ишлар ва таълим сифатини таъминлаш йўналишларида фаолият юритиб келмоқда.

У талабалик йилларидаёқ Тошкент давлат техника университетининг Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти кафедрасида лаборант бўлиб ишлаган.

2024-йилда Аниқ ва ижтимоий фанлар университетида Ўқув-услубий бўлим услубчиси сифатида фаолият бошлаган. 2026-йил август ойидан бери Таълим сифатини назорат қилиш бўлими мутахассиси бўлиб ишламоқда.

У Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида бакалавриат, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент филиалида магистратура босқичида таҳсил олган. Магистратурани аъло баҳоларга тамомлаб, Олтин медал ва MDU ректори В.А. Садовничийнинг қимматли совғаси билан тақдирланган. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Ҳарбий тайёргарлик ўқув марказини ҳам аъло баҳоларга тамомлаган.

Дилшод Қосимов таълим сифати ва олий таълимни бошқариш масалалари бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда. Унинг 10 дан ортиқ илмий мақоласи OAK томонидан тан олинган маҳаллий ва хорижий журналларда ҳамда конференсия тўпламларида чоп этилган.

AIFU жамоаси билан танишувни давом эттирамиз.

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Янгилик | Университет ҳаёти

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.

1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Янгилик | Университет ҳаёти

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…

1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Янгилик | Университет ҳаёти

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.

1 дақиқа ўқиш