Асосий контентга ўтиш

Университет ҳаёти

AIFU ва “KENG MAKON”: дизайн талабалари учун амалий лойиҳалар

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети билан "KENG MAKON" корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

AIFU ва “KENG MAKON”: дизайн талабалари учун амалий лойиҳалар
AIFU

Аниқ ва ижтимоий фанлар университети билан "KENG MAKON" корхонаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

Ҳужжатни университетимиздан ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор Проф. Др. Қулмат Шакаров, корхонадан эса директор Абдурахим Абдурахманов имзолади.

Бугун дизайн соҳасида назарий билимнинг ўзи етмайди: иш берувчилар реал лойиҳа устида ишлаган, материаллар ва технологияларни амалда биладиган, портфолиоси бор мутахассисни излайди.

Меморандум талабаларимизни айнан шундай тайёрлашга ва дуал таълим тизимини йўлга қўйишга қаратилган.

Ҳамкорлик доирасида:
- талабалар амалиётни корхонанинг лойиҳалаш бўлимлари ва ишлаб чиқариш обектларида ўтайди;
- интерер, график, ландшафт, мебел ва предметли муҳит ҳамда рақамли дизайн йўналишларида реал буюртмалар асосида қўшма лойиҳалар бажарилади;
- курс ва битирув ишларининг мавзулари корхонанинг реал вазифаларидан олинади;
- корхона мутахассислари маҳорат дарслари ўтказади ва ўқув дастурларини такомиллаштиришда қатнашади;
- устозларимиз корхонада малака оширади.

Амалиёт давомида бажарилган ишлар талабаларнинг шахсий портфолиосига айланади, якунида эса ҳар бирига касбий кўникмалари баҳоланган тавсифнома берилади.

"KENG MAKON" жамоасига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз.

Видеони Телеграм каналимизда томоша қилинг

Улашиш:TelegramFacebookX

Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Янгилик | Университет ҳаёти

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.

1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Янгилик | Университет ҳаёти

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…

1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Янгилик | Университет ҳаёти

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.

1 дақиқа ўқиш