Университет ҳаёти
Тарих йўналиши талабалари тарихий масканларда
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг Тарих йўналиши талабалари дарсларда ўрганилган мавзуларни музейларда ва тарихий жойларда давом эттирди.

Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг Тарих йўналиши талабалари дарсларда ўрганилган мавзуларни музейларда ва тарихий жойларда давом эттирди.
Ижтимоий фанлар кафедраси дотсенти Жонибек Бўтаев ташаббуси билан талабалар Қатағон қурбонлари хотираси музейига борди.
Экспонатлар орқали улар юртимиз тарихининг энг оғир саҳифалари ва қатағон қилинганлар тақдири билан танишди, Шаҳидлар майдонида эса халқимиз озодлиги йўлида жон фидо қилганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Сиртқи таълим талабалари Ислом сивилизацияси маркази ва Ҳазрати Имом мажмуасига ташриф буюрди. Марказда қадимий қўлёзмалар ва маданий мерос намуналарини кўрди, мажмуада обидаларнинг тарихи ва меъморчилиги билан танишди.
Фотогалерея
Тегишли

AIFU талабаларидан Президентимизга жавоб мактуби
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка ёзган мактуби талабаларимизда ҳам катта таассурот қолдирди. Ундаги билим, вақтнинг қадри ва Ватанга муҳаббат ҳақидаги насиҳатлар бутун ёш авлодга қаратилган.
1 дақиқа ўқиш

“Бир мактуб — бир авлодга сабоқ”: университетимизда давра суҳбати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Иорданияга парвоз чоғида набираси Шавкатбекка мактуб ёзди. Унда билим, тил ўрганиш, вақтнинг қадри, китобхонлик, Ватанга муҳаббат ва қийинчиликлар олдида таслим…
1 дақиқа ўқиш

Талабаларимиз Олмазор тумани ривожи учун таклифларни илгари сурди
Аниқ ва ижтимоий фанлар университетининг бир гуруҳ талабалари "Глобал қашшоқлик муаммолари" фани доирасида Олмазор туманида амалий машғулот ўтказди. Машғулотга дотсент, Олмазор тумани депутати Маъруф Мирзамаҳмудов раҳбарлик қилди.
1 дақиқа ўқиш





